Меҳмонхона қурилишида жами олти киши заҳарланган.
Аввалроқ, Россиянинг Москва вилояти Домодедово шаҳрида меҳмонхона қурилишида ишлаётган хорижликлар ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги маълум қилинганди.
Россия ОАВ маълумотларига кўра, воқеада олти киши заҳарланган. Улардан икки нафари Ўзбекистон ва уч нафари Арманистон фуқароси.
Кеча, 16 декабрь куни улар ҳамкасблари томонидан ҳушсиз ҳолда топилган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам чақирилган. Шифокорлар беш киши ўлганини қайд этган. Яна бир ишчи оғир аҳволда Видное шаҳридаги шифохонага ётқизилган.
Таъкидланишича, улар исиниш учун газдан фойдаланган. Ишчилар алкоголли ичимлик ичиб ухлаб қолган ва ёнаётган газ ўчиб қолганини билмаган. Натижада хонага газ йиғилиб, улар заҳарланган.

Суннатилла Абдуллаев