...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Туркияда ҳарбий базада йирик портлаш бўлди


21:57, 10.11.2018 Олам
 6 110

Фавқулодда ҳолатга оғир қуроллардаги носозлик сабаб бўлган.

Туркиянинг жануби-шарқидаги ҳарбий базада портлаш юз бериши натижада етти нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 30 нафарга яқини жароҳатланди.
 
Портлаш кеча, 9 ноябрь куни мамлакатнинг Ҳаккари вилоятида содир бўлган. Маълумотга кўра, ҳозиргача 25 нафар ҳарбий шифохонага ётқизилган.


 
“Ҳаккаридаги қуроллар омборида юз берган портлашда ҳалок бўлган ҳарбийларимиз сони етти нафарга етди, 25 нафари жароҳатланган, шундан, тўрт нафарининг аҳволи оғир. Ҳозирда уларни даволаш учун Анқарага олиб келишяпти”, деган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.
 
ОАВ маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолатга оғир қуроллардаги носозлик сабаб бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!