Кенгаш аъзолари ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида рағбатлантириб борилади.
Низомга мувофиқ, Бадиий кенгаш кинолойиҳаларни кўриб чиқиш, саралаш ва давлат ижтимоий гранти асосида фильмлар яратиш масалалари бўйича хулоса ва тавсия бериш ваколатига эга бўлган доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Мазкур ҳужжат билан Кенгашнинг мақсади ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Кенгаш таркиби продюсерлар, адиблар, тарихчилар, кинооператорлар, режиссёрлар, кинопрокатчилар, кинотанқидчилар, психологлар, кинематография соҳасидаги нодавлат ташкилотлар вакиллари ва бошқа мутахассислардан иборат бўлади.
Кенгаш томонидан қабул қилинадиган қарорлардан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлган шахсларнинг Кенгаш таркибига киришига ва уларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, Кенгаш кинолойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш учун камида бир ойда бир марта чақирилади.
Шунингдек, Кенгаш аъзолари томонидан қуйидаги ҳолатлар содир этилишига йўл қўйилмайди:
- тақдим қилинган кинолойиҳаларнинг муҳокамасида ижодкорларнинг шахсиятини камситиш;
- кинолойиҳаларнинг қийматини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш;
- давлат ижтимоий грантига талабгор бўлган киностудияларга босим ўтказиш, уларни ноқонуний равишда танловдан четлатиш;
- Кенгаш томонидан тасдиқланмаган ва расмий тус олмаган нотўғри ахборотларни тарқатиш.
Кенгаш аъзолари ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида рағбатлантириб борилади.