“Qalampir.uz” кўтарган навбатдаги масала ҳам ҳокимнинг эътиборидан четда қолмади.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни мард одам, деб эшитганмиз. У аввалроқ “Qalampir.uz” кўтарган масалага ҳам эътибор қаратиб, Чилонзор туманидаги ётоқхонада яшаб келаётган етимларнинг ҳар бирига алоҳида уй берган эди. “Qalampir.uz” кўтарган навбатдаги масала ҳам ҳокимнинг эътиборидан четда қолмади.
Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, бугун, 23 октябрь куни тушдан кейин Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шахсан ўзи журналист Шоира Рауфбоевага қўнғироқ қилган. Ортиқхўжаев журналист билан мулоқот қилиб, бўлиб ўтган воқеалар ҳақида унга ёлғон маълумот киритилганини, уйлар аллақачон бериб бўлинган деб айтилганини маълум қилган ва Шоира Рауфбоевадан шикоятини Telegram орқали овозли кўринишда йўллашини сўраган. Суҳбат якунида эса эртагаёқ Астрономия кўчасига ишчи гуруҳ боришини қўшимча қилган.
“Qalampir.uz” тўплаган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун Юнусобод туманида бўлган. У эртага Астрономия кўчасига бориб, ҳақиқий аҳвол билан танишади.