...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коммунал тўловлар ва нон нархи ошиши ортидан Тошкентда яшаш қанчага тушяпти?


19:10, 23.10.2018 Жамият
 6 909

Аввал хабар берганимиздек, 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида электр энергияси ва газ учун ижтимоий меъёр тарифи тажриба сифатида жорий этилади. Унга кўра, электр энергиясининг базавий нормаси бир хонадон учун 300 киловатт этиб белгиланган ва ушбу нормадан ошиб кетган қисми учун умумий тарифдан 20 фоиз қиммат пул тўланади.
 
Шунингдек, хўжаликлар учун табиий газ истеъмоли базавий нормаси жорий этилади.
 
Базавий норма хусусий турар жойига эга абонент учун иситиш мавсумида ойига 1000 куб.м. қилиб белгиланади. Бошқа вақтда эса норма ойига 250 куб.м. га тенг бўлади.
 
Табиий газ истеъмоли нормадан ошиб кетган қисмига тариф 20 фоиз қимматроқ бўлади.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров бугун журналистлар билан ўтказган учрашувида ушбу масалага ҳам атрофлича эътибор қаратиб, қуйидагиларни қайд этди.


 
Табиий газ учун фойдаланиш меъёрлари – беш ойлик иситиш мавсумида ҳар бир абонентга 1 000 кубометрни, йилнинг бошқа даврида (ҳисоблагич мавжудлигидан қатъий назар) 250 кубометрни ташкил этади. Электр энергияси учун эса – ҳар бир абонентга бир ойда 300 квт/соат. Ҳисоб-китоблар кўрсатишича, киши бошига электр энергия сарфи ойига ўртача 60 квт/соатни ташкил этмоқда.
 
Хўш, шунча йил ижтимоий меъёрсиз яшаб келдик. Нима учун бундай меъёр керак бўлиб қолди. Мақсадни нархни оширишми?
 
Олдингдан оққа сувнинг қадри йўқ, деган гап бор халқимизда. Гап фақат электр энергияси ва газнинг нархини ошириб, унинг ортидан жарақ-жарақ пул топиш ҳақида эмас, балки уни асраб-авайлаш ҳақида кетяпти. Давлат томонидан ажратилаётган ижтимоий ҳимоядан ҳамма тенг ҳуқуқли фойдаланиши керак, деган тушунча бунинг замирида.
 
Бошқа давлатларда қандай?
 
МДҲнинг бошқа мамлакатларида электр энергиядан фойдаланиш бўйича ижтимоий меъёрлар аллақачон ўрнатилган. Масалан, Россияда ижтимоий меъёр ҳар бир одамга 1 ойда - 50 дан 350 квт/соатгача  (ҳудудига қараб), Озарбайжонда - 1 абонентга 300 квт/соат , Қозоғистонда - 1 одамга 90 дан 160 квт/соатгача. Шунингдек, қуйидаги ошириш коэффициентлари қўлланилади: Россияда – 1,26 марта, Озарбайжонда – 1,57, Қозоғистонда – 1,35 ва 1,69 марта.
 
Пойтахтда ўтказиладиган тажриба қатнашчилари меъёрлар чегарасида электр энергияси ва табиий газ учун одатдаги нарх билан, меъёрдан ортиқ ишлатгани учун эса 20 % га қимматроқ тўлашади. Бу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишни рағбатлантиради. Ушбу янгича ёндашувни синовдан ўтказилиши келгусида ундан қандай фойдаланиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш каби масалалар бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш имконини беради. Буларнинг барчаси ўртача даромадли оилалар ва аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилмоқда.
 
Шу ўринда қуйидаги мисолни келтириш мумкин: Тошкент шаҳрида майдони 70 м2 бўлган, 4 киши яшайдиган 3 хонали квартирада, автомашинаси мавжуд деб ҳисобласак, коммунал хизматлар, бензин ва нон учун харажатлар ойига ўртача 57,3 минг сўмга ортади (606,8 минг сўмдан 664,1 минг сўмгача), шу жумладан:
 
  • электроэнергия – 300 квт/соат (68,6 дан 75,0 минг сўмгача);
  • табиий газ – 44 м3 (12,7 дан 14,1 минг сўмгача);
  • иссиқ сув – 10 м3 (43,5 дан 47,8 минг сўмгача);
  • иситиш – 42 м2 (61,5 дан 67,7 минг сўмгача);
  • совуқ сув – 20 м3 (7 дан 7,6 минг сўмгача);
  • ХУМШ хизматлари – 70 м 2 (28 дан 31,5 минг сўмгача);
  • маиший чиқиндиларни олиб кетиш – 4 нафар яшовчига (15,6 дан 18 минг сўмгача);
  • канализация – 40 м3 (8,4 дан 9,4 минг сўмгача);
  • бензин – 90 литр (342 дан 360 минг сўмгача);
  • нон – 30 дона (19,5 дан 33 минг сўмгача);
     
 
Шундай қилиб, келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, коммунал хизматлар (сув, иситиш, газ, электр энергияси, маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва б.), автобензин ва нонга кетадиган харажатлар ўртача 10 % га ортади.

Теглар:Коммунал тўловлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар