Ўтган йиллар давомида улар қанчадан-қанча болаларга дарс бериб келган.
Тадбир натижасида, фуқаро С.Г. тумандаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1993 йилдан 2018 йилга қадар бошланғич синфлар ўқитувчиси ва фуқаро Б.А. 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1997 йилдан 2018 йилга қадар жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаб келганликлари аниқланган.
Аҳамиятлиси, фуқаролар С.Г. ва Б.А. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан берилган дипломларининг қалбаки эканлигини олдиндан билган.
Текшириш давомида фуқаролар С.Г. ва Б.А.ларга қалбаки дипломларни юқоридаги олийгоҳда ўқитувчи бўлиб ишлаган Х.З. исмли шахс тайёрлаб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.