Ижтимоий тармоқларда айтилишича, ушбу воқеа Наманган вилоятидаги мактаблардан бирида содир бўлган.
Тасвирда эркак ўқитувчи мактабга форамасиз келган ўқувчини таёқ билан ураётгани тасвирланган. Ўқитувчи боланинг пайпоғи узунмаслигини, кўйлак остидан ҳеч нарса киймаганини иддао қилади. Ўқитувчининг ўқувчига қараб “бўйни очиқ юрмайди” дейишига қараганда, у кунлар совиганини назарда тутган кўринади.
Ўқитувчи ўқувчини тайёқ билан калтаклашда давом этаркан, болакай ўзини оқлашдан тинмайди. Уларнинг ёнига яқинлашган бошқа ўқувчини ўқитувчи “ҳой терпила, ўт нарига”, деб ҳақорат қилади.
Ижтимоий тармоқларда айтилишича, ушбу воқеа Наманган вилоятидаги мактаблардан бирида содир бўлган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, Ўзбекистонда сўнгги икки йилликда таълим соҳасида қанчалик юқори даражадаги ислоҳотлар амалга оширилмасин, ўқитувчиларнинг ўқувчиларни калтаклаши ва ҳақорат қилиши билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез учраб турибди. Бу ҳам бўлса ўқитувчи фақат таълим бериш билан эмас, балки шанбалик, бировнинг маҳалласини бориб супуриш, томорқасини тозалаш, ўқувчиларнинг ортидан уйига бориб, мактабга нега келмаганини суриштиришу формада келишини таъминлаш билан боғлиқ масалалар билан банд қилиб қўйилгани асоратидир.