...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бир мойчечак, икки мойчечак” – Ўзбекистондаги ташкилотларда кунлик гимнастика машқлари учун вақт ажратилади


11:29, 19.12.2018 Жамият
 2 872

Давлат органлари ва ташкилотлари технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқиб, ходимларига ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффусларни белгилаши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 18 декабрь куни имзолаган “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳар кунлик гимнастика машқлари билан шуғалланишлари учун шароит яратилади.
 
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларида:
 
  • иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари;
 
  • ҳафтасига камида бир маротаба ходимларнинг жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда (югуриш, сузиш, футбол, волейбол, баскетбол, теннис ва бошқаларда) иштирок этишини назарда тутадиган “Саломатлик куни”;
 
  • мунтазам равишда ходимлар орасида оммавийлашган спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ва бошқа жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ўтказиб борилиши амалиётга жорий этилади.
 
Давлат органлари ва ташкилотлари технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқиб, ходимларига ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффусларни белгилаши лозим.
 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
 
а) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
 
  • ишлаб чиқариш гимнастикасининг намунавий машқлар комплексини;
 
  • транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлиги ва масофани инобатга олган ҳолда корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ходимларига шуғулланиш учун тавсия этиладиган спорт иншоотлари рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
 
б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 апрелига қадар туман (шаҳарлар) бўйича зоналарга бўлиб ҳамда иш фаолиятининг тавсифлари, машғулотларнинг нархи, иш вақти ва бошқа маълумотларни келтириб ўтган ҳолда, спорт иншоотларининг ягона базасини яратади ҳамда Интернет тармоғига жойлаштирилишини таъминлайди.
 
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари жамоасига соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш учун барча зарур шароитлар яратиш, шу жумладан, спорт объектларига шуғулланиш (қуриш, жиҳозлаш) бўйича тадбирларни молиялаштириш тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
 

Теглар:Гимнастика машқлари Соғлом турмуш тарзи Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар