...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент тиббиёт академиясида янги магистратура йўналиши очилади


11:22, 19.12.2018 Жамият
 2 107

Мазкур магистратура йўналишига 2019/2020 ўқув йили учун қабул амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент тиббиёт академияси магистратурасининг янги “Нутрициология” йўналиши очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори маълум қилинган.
 
Тошкент тиббиёт академияси магистратурасининг янги “Нутрициология”йўналиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифи билан ташкил этилмоқда.
 
Мазкур магистратура йўналишига 2019/2020 ўқув йили учун қабул амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
 
Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириши белгиланган:
 
а) республиканинг барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари амалиётига:
 
  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг артериал гипертония, қандли диабет, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар бўйича клиник протоколлар, стандартлар ҳамда тавсиялар талабларини;
 
  • қўллаб-қувватловчи кураторлик тизими орқали тиббий хизматларнинг узлуксиз баҳолаш ва сифатини ошириш механизмларини;
 
  • ҳар бир бемор учун юқумли бўлмаган касалликлар ва хавф омиллари бўйича саломатлик профилларини яратишни назарда тутган дастурий таъминотини татбиқ этади.
 
б) озиқ-овқат маҳсулотларни таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган маҳсулотлар тоифасига киритиш мезонлари ва тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
 
в) таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш (тайёрлаш), сотиш ва истеъмолини чеклаш бўйича таклифлар киритади. 
 

Теглар:Тошкент тиббиёт академияси Президент қарори Соғлом турмуш тарзи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар