...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда сигарет қутиларига расмли огоҳлантириш жойлаштирилади


11:05, 19.12.2018 Жамият
 2 931

Тамаки маҳсулоти қутисида (ўровида) матнли ёзув ва расм тарзидаги тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси   2019  йилнинг 1 декабрига қадар кенг доирада ўтказиладиган жамоатчилик муҳокамалари натижасида алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмолини чеклаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиши лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан кеча, 18 декабрь куни имзоланган “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилган.
 
Вазирлар Маҳкамаси шунингдек, қуйидагиларни ўз ичига олувчи қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиши керак:
 
  • Алкоголь маҳсулоти идишининг ёрлиғида ҳамда тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун асосий майдон ўлчамини кенгайтириш;
 
  • тамаки маҳсулоти қутисида (ўровида) матнли ёзув ва расм тарзидаги тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш;
 
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб борувчи органларни ҳамда шундай назоратни олиб боришнинг механизмларини аниқлаштириш;
 
  • жамоат жойлари ва транспортнинг белгиланмаган жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмоли учун жавобгарликни кучайтириш;
 
жамоат жойларда ва транспортнинг белгиланмаган жойларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш мақсадида ваколатли шахслар томонидан (корхона, ташкилот, муассасаларнинг маъмуриятлари, шу жумладан, жамоат жойларида жойлашган иншоот, бино (иморат), бошқа объектлар ҳамда транспорт воситаларининг эгалари) чоралар кўрилмагани учун жавобгарликни белгилаш.
 

Теглар:Тамаки маҳсулотлари Вазир Маҳкамаси Президент қарори Соғлом турмуш тарзи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар