...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ташкил этилди


10:38, 19.12.2018 Жамият
 1 633

Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий тузилмасига киради ва унга ҳисобот беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 18 декабрь куни “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
 
Қарорга мувофиқ:
 
  • Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика диетология ўқув-илмий маркази негизида давлат муассасаси шаклида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази;
 
  • Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳузурида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда Марказнинг ҳудудий бўлимлари;
 
  • туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги “Саломатлик” марказлари негизида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда Марказнинг туман ва шаҳар бўлинмалари ташкил этилди.
 
Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлариэтиб белгиланди:
 
  • соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликлар ва уларнинг хавф омилларига қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
 
  • соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича оммавий тадбирларни ўтказиш;
 
  • соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
 
  • аҳоли саломатлиги ҳолатини мониторинг қилишнинг ягона тизимини яратиш, замонавий ахборот ва инновацион технологияларини жорий этиш билан бирга умрни узайтириш ва саломатликни мустаҳкамлашга оид аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тавсияларни татбиқ этишда кўмаклашиш;
 
  • умумэътироф этилган халқаро услублар асосида доимий популяция текширувлари ва юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омиллари бўйича сўровлар ўтказиш;
 
  • нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва тарқалиши даражасини камайтириш, кенг кўламда тушунтириш ишларини ташкил қилиш ва аҳолининг соғлом турмуш тарзи гарови сифатида тўғри овқатланиш тарғиботини кучайтириш;
 
  • сифатнинг замонавий халқаро стандартларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш;
 
  • таълим муассасалари билан биргаликда юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари юзасидан кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва узлуксиз касбий ривожланиши бўйича тадбирларни ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш.
 
Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий тузилмасига киради ва унга ҳисобот беради.
 
Марказ, унинг ҳудудий бўлимлари ва туман (шаҳар) бўлинмалари (кейинги ўринларда – ҳудудий бўлинмалар) Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика диетология ўқув-илмий маркази ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги “Саломатлик” марказларининг умумий штат бирликлари ва иш ҳақи фонди доирасида ташкил этилади.
 
Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
 
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги “Саломатлик” марказлари штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан бўшаган маблағлар Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда ушбу мақсадлар назарда тутилади.
 
Марказ аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, бошқа давлат бошқаруви органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
 
Марказ унга юклатилган вазифалар доирасида вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларидан зарур статистик ва таҳлилий маълумотларни сўраш ва бепул олиш ҳуқуқига эга.
 
Марказни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошқаради.
 
Марказ директори меҳнатга ҳақ тўлаш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош бошқарма бошлиғига тенглаштирилади.
 
Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сони 838 нафар этиб белгиланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари низомлари ва тузилмаларини тасдиқлайди, бунда Марказ директорига, зарур бўлганда, тасдиқланган тузилмаларга ходимларнинг чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади. 

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлом турмуш тарзи Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар