...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик қўшин разведкачилари Британияда ўтказилган танловда биринчи ўринни олди


18:51, 23.10.2018 Жамият
 2 561

Ўтган йили Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси иккинчи ўринни забт этган эди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган “Кембрия патрули” халқаро танловида.
 
Жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари гуруҳи Буюк Британияда Брэкон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида иштирок этиб, биринчиликни қўлга киритди
 
Мусобақада 34 давлатдан 123 та жамоа қатнашди.
 
Иккинчи ўрин Буюк Британия, Ҳиндистон ва Франция жамоаларига насиб этган бўлса, учинчи ўринни Буюк Британия ва Қозоғистондан келган жамоалар эгаллади.




 
Маълумот ўрнида, “Кембрия патрули” мусобақаси 40 йилдан буён Уэльсда анъанавий равишда ўтказиб келинади. Ушбу танлов дунё ҳарбий хизматчилари ичида ўтказиладиган энг мураккаб ва нуфузли мусобақалардан бири ҳисобланиб, уни махсус бўлинмаларга саралаш жараёни билан ҳам таққослашади. Бунда асосий эътибор ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигига қаратилган.


 
Иштирокчилар Кембрия тоғларида тўлиқ жанговар қуролланган ҳолда ҳеч қандай навигация воситаларисиз камида 25 кг юк билан 70 км масофани босиб ўтишда 1500 м баландликка кўтарилиб, 1000 м тик нишабликни 48 соат ичида босиб ўтишлари лозим.
 
2017 йилда мазкур мусобақада 29 мамлакатдан 139 та жамоа қатнашган эди. Унда биринчи марта иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси иккинчи ўринни забт этган эди.






 
Нуфузли мусобақада ғолиблари Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Теглар:Мудофаа вазирлиги Кембрия патрули 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар