М.Зокировнинг мурдаси экспертизадан ўтказилган бўлиб, тегишли хулоса берилган.
Нашр ижтимоий тармоқларда тарқалган гап сўзлар ва мактаб ўқувчиси қандай вафот этганига ойдинлик киритди.
Аниқланишича, марҳумнинг отаси томонидан фарзандининг ўлимига ўқитувчиси сабабчи эканлиги ҳақидаги гаплари ўз тасдиғини топмаган.
Қўқон туманлараро суд тиббий экспертизаси бўлинмаси томонидан М.Зокировнинг мурдаси экспертизадан ўтказилган бўлиб, тегишли хулоса берилган. Хулосага кўра, унда тан жароҳатлари борлиги аниқланмаган. Марҳум М.Зокировнинг мурдаси текширилганда, у ҳаётлик вақтида ўткир бронхопневмония-бронх ва ўпкаларни ўткир яллиғланиши касаллиги билан касаллангани аниқланган. Айнан мана шу касаллик бевосита вояга етмаган ўқувчининг ўлимига сабаб бўлган.
Туман прокуратураси томонидан мазкур мактаб ўқувчисининг ўлими юзасидан терговгача текширув ўтказилган. Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ҳам мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилган бўлиб, мактабда ўқитувчи томонидан марҳум ўқувчи М.Зокировга соғлигига жиддий таъсир қиладиган ҳолат содир этилмаган. 2018 йил 19 ноябрь душанба куни чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси М.Мардонов ўқувчиларни дарсга яхши тайёргарлик кўрмагани учун беш–олти нафар ўқувчига танбеҳ берган. Ўқувчиларнинг соғлигига жиддий таъсир қиладиган ҳолатда урмаган.
Марҳум ўқувчи М.Зокиров ўлими рўй берган 2018 йилнинг 26 ноябрь куни ҳам дарс машғулотларида қатнашган. Уйида тушлик қилаётган пайтда тоби қочган ва шифохонага олиб кетилаётган пайтда вафот этган.