Натижада Н.А. шифохонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида С.А. ушланган.
Воқеа кеча, 22 декабрь куни содир бўлган. Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида Дархон МФЙда яшовчи, ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси, С.А. юзига ниқоб кийган ҳолда пичоқ билан қуролланиб, фуқаро Н.А. (исмли аёл)нинг уйига бостириб кирган.
Ўқувчи аёлнинг курак қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказган ва 294 000 сўм пули, шунингдек, ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкасини олиб воқеа жойидан яширинган.
Натижада Н.А. шифохонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида С.А. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.