...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда бассейндаги электр токи туфайли 5 киши ҳалок бўлди


10:43, 25.06.2017 Олам
 3 380

Воқеа Сакарья вилоятининг Акьязи шаҳрида юз берди.

Туркиянинг шимолий-ғарбида жойлашган аквапаркдаги бассейнда беш киши, улар қаторида уч нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлди.
 
Воқеа Сакарья вилоятининг Акьязи шаҳрида юз берди. Аквапаркнинг 58 ёшли менежери ва 30 ёшли ўғли ўсмир болаларни қутқаришга уринганида қурбон бўлишди.
 
Жароҳатланганлар шифохонага етказилди, бироқ уларни қутқаришнинг имкони бўлмади. Ҳалок бўлган вояга етмаганлар 12, 15 ва 17 ёшда бўлган.
 
Воқеага кучли электр токи сабаб бўлган. Ҳозирча батафсил маълумотлар йўқ. Бироқ аниқланишича, аквапаркда ҳимоя қурилмаси ўрнатилмаган бўлган. Полиция суриштирув ишларини бошлаб юборган.
Сумбула

Теглар:Туркия аквапарк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!