Мазкур машғулотларда федерация президенти Нурхон Нафасов иштирок этиб, Юнус Демирга Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси номидан совғаларни топширди.
Кўп ўтмай бу хабар МОҚ расмий сайтидан олиб ташланди. Нурхон Нафасов эса ушбу хабарлардан кейин илк бор оммавий тадбирда кўриниш берди.
Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси биносида туркиялик каратэ устаси Юнус Демир маҳорат сабоқлари ўтказмоқда. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган 100 нафардан ортиқ ёш, каратэ усталари жисмоний, техник ва тактик машғулотлардан сабоқ олмоқда.
Мазкур машғулотларда федерация президенти Нурхон Нафасов иштирок этиб, Юнус Демирга Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси номидан совғаларни топширди.
Маълумот учун, Юнус Демир каратэчилар сулоласининг муносиб давомчиларидан ҳисобланиб, мамлакат терма жамоаси билан доимий равишда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинган ҳолат бўйича Бош прокуратура Матбуот хизмати қуйидагиларни расман маълум қилганди. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон каратэ миллий Федерациясининг қатор мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича бирор-бир шахс, хусусан Нурхон Нафасов гумонланувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган.