...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда тиббий суғурта тизимини жорий этишга биринчи қадам ташланди


16:50, 03.12.2018 Жамият
 3 203

Корея Республикасининг тиббий суғурта тизимини чуқур ўрганган ҳолда, бу борадаги ижобий тажрибаларни Ўзбекистонда ҳам татбиқ этишдан манфаатдор эканини қайд этилди.

Корея Республикаси Миллий тиббий суғурта хизмати президенти Ким Енг Ик бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов билан учрашди.
 
Мулоқотда асосий эътибор соғлиқни сақлаш, жумладан, тиббий суғурта соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди.
 
Алишер Шодманов Ўзбекистонда 2025 йилгача соҳани ривожлантириш бўйича концепция лойиҳасида кўплаб йўналишлар, жумладан, тиббий суғурта соҳасига ҳам алоҳида урғу берилаётганини таъкидлади. 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, бунда кўплаб ривожланган давлатлар қатори, Корея Республикасининг тиббий суғурта тизимини чуқур ўрганган ҳолда, бу борадаги ижобий тажрибаларни Ўзбекистонда ҳам тадбиқ этишдан манфаатдор эканини қайд этди.
 
Ўз навбатида Ким Енг Ик ўзаро алоқаларнинг жадал ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, тиббий суғурта соҳасига кенг тўхталиб ўтди. Қайд этилганидек, Корея Республикаси миллий тиббий суғурта тизими ва тиббиётнинг ривожланиши бўйича дунё миқёсида 4-ўринда туради. 40 йиллик тажрибага эга мамлакат тиббий суғурта тизими ҳалқаро тамойиллар асосида изчил такомиллашиб бормоқда. Шу сабабдан у халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради ва аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилади.
 
Учрашув сўнггида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Миллий тиббий суғурта хизмати ўртасида Ўзбекистонда тиббий суғурта тизимини жорий қилишда ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди.

Теглар:Ўзбекистон-Корея Тиббий суғурта Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар