...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокурор Отабек Муродов Қозоғистонда медаль билан тақдирланган


16:20, 07.12.2018 Жамият
 3 141

Ташриф давомида Қозоғистон Республикаси Бош прокурори билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов Қозоғистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Бош прокурор бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг таклифига биноан Қозоғистонга ташриф буюрган.
 
Ташриф Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ташкиллаштирилган “Минтақавий ҳамкорликни мустахкамлаш ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги сай-ҳаракатларни мувофиқлаштириш” мавзусидаги юқори даражадаги конференция доирасида амалга оширилган.
 
Ташриф давомида Қозоғистон Республикаси Бош прокурори Кайрат Кожамжаров билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтган. Унда икки мамлакат прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни самарали ва тезкор таъминлаш мақсадида маҳкумларни ўтказиш тўғрисида икки томонлама Шартнома тузиш ҳамда ёпиқ электрон алоқа каналини жорий этиш масалалари, шунингдек экстрадиция, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қайтариш масалалари мухокама қилинган. Терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
 
Бош прокуратура Матбуот хизмати берган маълумотга қараганда, учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Қозоғистон Республикаси прокуратура органларининг “Халқаро ҳамкорликни мустахкамлагани учун” эсдалик медали билан тақдирланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Отабек Муродов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар