“Ўзбекнефтегаз” АЖ мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди.
“Ўзбекнефтегаз” АЖ мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди ва бундай воқеа юз бермаганини маълум қилди.
“Бу хабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини расман маълум қиламиз. Айни вақтда “Мингбулоқ” конининг М-15 қудуғида одатий тартибда ўзбек ва хитой мутахассислари томонидан геологик разведка ишлари олиб бориляпти”, дейилади “Ўзбекнефтегаз” хабарида.
Компания Ўзбекистон фуқароларидан ишончли манбаларга таянишни, шунингдек, ОАВ вакилларидан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраган.