...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Хивада тарихий обидаларни зиёрат қилди


16:51, 24.04.2018 Жамият
 3 131

Икки давлат Раҳбарлари Шерғозихон мадрасасини ҳам кўздан кечирди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида “Ичан қалъа” ҳамда Нуриллабой мажмуасини зиёрат қилди.
 
Олий мартабали меҳмонга ушбу қадамжолар тарихи, бу ерда сайёҳликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.
 
Очиқ осмон остидаги музей шаҳар “Ичан қалъа”да жойлашган Паҳлавон Маҳмуд мақбарасида буюк аждодимиз хотирасига қуръон тиловат қилинди.
 
Икки давлат Раҳбарлари Шерғозихон мадрасасини ҳам кўздан кечирди. Бу масканда таълим олган алломалар шарафига ташкил қилинган музей фаолияти билан танишди. Ушбу мадрасада ўз даврида Маҳтумқули Фироғий ҳам уч йил таҳсил олган.
 
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистондаги барча тарихий шаҳарлар қатори Хива шаҳрининг ҳам тарихий-меъморий ва туризм салоҳияти изчил ривожлантирилмоқда. Ҳудуддаги бебаҳо маданий ёдгорликлар асл қиёфасини йўқотмаган ҳолда таъмирланиб, атрофи ободонлаштирилмоқда.
 
Жумладан, Нуриллабой тарихий мажмуаси реконструкция ва реставрация қилинди. Ресторан, қабуллар уйи, галерея, амфитеатр қурилди.
 
Бу аждодларимизнинг бой тарихий мероси, маданияти ва санъати намуналарини асраб-авайлаш, халқимизнинг юксак бунёдкорлик салоҳиятини дунё жамоатчилигига кенг намоён этишга хизмат қилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Теглар:Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев Ичан қалъа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар