...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондан қадимги империяга оид қалъа топилди


14:00, 15.04.2018 Жамият
 5 777

Археологлар бу ҳақда муфассал баён қилишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳудудидан 2000 йиллик тарихга эга Кушон империяси даврига оид қалъа қолдиқлари топилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
 
Бу ерда таниқли археолог олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Ғайратдин Хўжаниязов раҳбарлигида вақтинчалик археологик ишлар олиб борилмоқда. Ушбу топилма объект ҳақида археолог қуйидагиларни баён қилди:

“Жорий йил бошида, аниқроғи, 4 январь куни Тахиатош тумани ҳокимлигидан туман ҳудудидан эски кулолчилик идишлари топилгани ҳақида қўнғироқ қилиб айтишди.
 
Шу куни топилган кўзаларни менга олиб келиб кўрсатишди. Эртасига ўша ерга бориб ҳудудни кўздан кечирдик. Ҳақиқатдан ҳам бу ерда эски тарих излари намоён бўлаётганди. 
 
Қорақалпоғистонда чин маънода археология ишлари ўтган асрнинг 36-37 йиллари бошланган бўлса, шу кунгача Тахиатош тумани ҳеч бир археологнинг назарига тушмаган.
 
Сабаби бу ерда кўзга кўриниб турган деворлар ёки қалъа қолдиқлари йўқ эди. Мана, биз туман ҳокимининг илтимосига биноан бу ерда вақтинчалик археологик ишларини олиб бордик ва бу ердан ёши 1800-2000 йилларга бориб тақаладиган тарихий ёдгорликларни топдик”. 


 
“Кенегес” ОФЙда яшовчи фуқаро Валерий Молдабаев ҳудуддаги ариқ қазиш жараёнида ушбу тарихий объектнинг парчалари топилганини айтиб берди:
 
“Ариқни қозаётган экскаваторнинг тишига илиниб чиққан кўза қолдиқларини кўриб, менда бу ерда эски қалъа борлигига шубҳа қолмади”.
 
Қадимий сирларни асрлар бўйи қўйнида сақлаб келган Тахиатошда махсус археологик амалиётлар келгуси йилларда қайта давом этади.
Икром Раҳмон

Теглар:Тахиатош Қорақалпоғистон қалъа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар