Мирзиёев Сирдарёга ташрифи чоғида ҳудудлардаги кўзбўямачиликларга тўхталиб ўтди.
Ташриф якунида Сайхунобод туманида Президент раислигида ҳудудлардаги фаоллар билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Президент ҳудудларга ташрифи чоғида ташкиллаштириладиган кўзбўямачиликлар ва мутасадди раҳбарларнинг бунга йўл очиб бераётганини танқид қилди.
Жумладан, Мирзиёев қуйидагиларни таъкидлади:
“Мен вазиятни биламан. Бизнинг дўстларимиз кўп, лекин душманларимиз ҳам жуда кўп. Сизлар ана ишларинг билан душманларнинг тегирмонига сув қуйаяпсизлар”.
Президент матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифасида ушбу йиғилишдан видеолавҳа эълон қилди.