...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хушхабар: Жаҳон чемпионатини Россияга бормасдан ҳам кўриш мумкин


00:24, 15.04.2018 Спорт
 6 245

Ўйинлардан ташқари, телеканаллар орқали Жаҳон чемпионати кундалиги ҳам эфирга узатилади.

UZREPORT ахборот агентлиги миллионлаб футбол мухлисларига ажойиб хушхабарни маълум қилади. Агентлик  2018 йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ФИФА томонидан ташкил килинадиган энг муҳим мусобақа жорий йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россия яшил майдонларида бўлиб ўтади.

Россиянинг 12 та йирик стадионларида дунёнинг сараланган 32 терма жамоаси баҳс олиб боради ва мазкур учрашувлар “UzReport TV” ва “Futbol TV” телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ўйинлардан ташқари, телеканаллар орқали Жаҳон чемпионати кундалиги - "Highlights"лар ҳам эфирга узатиб борилади.

Унда сиз ЖЧ-2018да бўлиб ўтган ўйинлардаги энг қизиқарли ва ҳаяжонли вазиятларни қайта томоша қилиш, терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари ҳақида маълумотларни, шунингдек, рекорд ва қизиқарли фактлардан хабардор бўлиб боришингиз мумкин бўлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЖЧ-2018 Uzreport TV Futbol TV 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!