...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманган ва Тошкентга ЖЧда ишлаган ҳакамлар келади. Улар “Пахтакор” иштирокидаги ўйинларни бошқаради


19:25, 20.07.2018 Спорт
 3 814

Суперлиганинг 19-ва 20-туридан ўрин олган биттадан ўйинни осиёлик ҳакамлар бошқарадиган бўлди.

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг муҳим палласига кириб бормоқда. Яна 5 та тур учрашувлари ўтказилгач, чемпионлик учун курашадиган ҳамда лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган жамоалар саралаб олинади.
 
Бундан кейинги ўйинларнинг муҳимлик даражаси жуда юқори эканини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси олдиндаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
 
Яъни, 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйинини Осиё қитъасининг етакчи рефериларидан бири Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа ёрдам беришади. Ушбу ҳакамлар гуруҳи мундиалда 2 та ўйинда ишлаган.


 
19-тур. 28 июль, шанба.
“Навбаҳор” — “Пахтакор”
Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат, Наваф Шаҳин Ҳалифа (Баҳрайн).
 
Бундан ташқари, 20-турнинг марказий ўйини ҳисобланмиш, “Пахтакор” – “Локомотив” учрашувида жаҳоннинг энг сара реферилари қаторидан ўрин эгаллаётган эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги гуруҳ ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммадризо Мансурий ва Ризо Суҳандон ёрдам беришади. Мазкур бригада Россия мундиалида 4 та учрашувда фаолият олиб борди.
 
20-тур. 1 август, чоршанба.
“Пахтакор” — “Локомотив”
Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммадризо Мансурий, Ризо Суҳандон (Эрон)
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Пахтакор Локомотив ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!