Футболчи клубнинг тиббий марказларидан бирида кўрикдан ўтиш учун кетиб, қайтиб алоқага чиқмаган.
Ломакин бугун, 3 декабрь куни Москванинг Братеево туманида ўлик ҳолда топилган. У музлаб қолган.
Футболчининг онаси полицияга ўғли клубнинг тиббий марказларидан бирида кўрикдан ўтиш учун кетиб, қайтиб алоқага чиқмаганини маълум қилган.
Унинг телефони 2 декабрь куни сигнал берган. Маълум бўлишича, телефон таксида қолиб кетган рюкзак ичида бўлган. Ломакин таксига дўсти Иван чиққан. Иван улар биргаликда ичганлигини аммо вақтни қаерда ўтказганликларини эслолмаслигини айтган.
Полицияга берган шикоятида Ломакиннинг онаси ўғли баъзида “Тропикамид” тиббий препаратини қабул қилиб туришини айтган. Препарат таъсирида футболчининг ўзини тутиши бошқача бўлиб қолади.