Каталонияликлар Испания чемпионатидаги очколари сонини 82 тага етказиб олишди.
Дастлаб, ўйиннинг 15-дақиқасида Луис Суарес ҳисобни очди. 51-дақиқада ҳимоячи Самуэль Юмтити Коутиньонинг бурчакдан ошириб берган тўпини бош билан дарвозага йўллаб, фарқни яна биттага оширди.
Сўнгги дақиқаларда ўйин янада қизғин тус олди. Усмон Дембеле ўз жарима майдончасида “Валенсия” футболчисини чалиб йиқитди ва натижада ҳакам “Барса” дарвозасига пенальти белгилади.
11 метрлик жарима зарбасини Даниэль Парехо тўғри амалга ошириб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Қолган дақиқаларда эса бошқа тўп киритилмади.
Шу тариқа, “Барселона” кетма-кет 39 ўйинда мағлубиятга учрамай, шахсий рекордини янгилади ҳамда Испания чемпионатида очколари сонини 82 тага етказиб олди.
Ла-Лига, 32-тур.
“Барселона” – “Валенсия” 2:1.
Голлар: Суарес (15), Юмтити (51) – Парехо (87, пенальти).
“Барселона”: тер Стеген, Юмтити, Пике, Альба, Паулиньо, Серхи Роберто (Нелсон Семеду, 90), Иньеста (Денис Суарес, 84), Бускетс, Коутиньо (Дембеле, 79), Месси, Суарес.
“Валенсия”: Нето, Гарай, Гайя, Рубен Везу, Габриэл, Солер, Парехо, Кондогбиа, Гонсалу Гедеш (Перейра, 69), Санти Мина (Вьетто, 71), Родриго (Заза, 80).
Огоҳлантиришлар: Пике (7), Кондогбиа (12), Габриэл (75), Дембеле (86).