Қаттиқ зарбалар натижасида жароҳатланган С.Мамажонова якшанба куни оламдан ўтган.
Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Фурқат туманида оилавий келишмовчилик оқибатида ака ўз синглисини уриб, қаттиқ тан жароҳати етказгани ва жабрланувчи оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида марҳум С.Мамажонованинг акаси 32 ёшли И.Мамажонов синглисини юзи, қўли ва баданига камари билан урганлиги аниқланган.
Бунинг оқибатида С.Мамажонованинг буйраги кучли зарбалардан сўнг шикастланиб ёрилиб кетади. Ички қон кетиши туфайли соғлиғи баттар ёмонлашиб, 8 апрель, якшанба куни вафот этади.
Мазкур видеолавҳада синглисининг ўлимига сабабчи бўлган “ака” И.Мамажонова ва унинг онаси воқеа аслида қандай содир бўлгани ҳақида тушунтириш берди.

Акмалхон Эшонхонов