Бу ҳақда бошқа давлат раҳбари маълум қилди.
У ўз нутқида Россия президенти Владимир Путиннинг ЖЧ-2018 финалида Хорватияга мухлислик қилганини айтиб ўтди.
“ЖЧ финалидан кейин Россия ташқи ишлари вазири Лавровга Путин ҳал қилувчи баҳсда Хорватияга кўпроқ мухлислик қилганини айтгандим.
Умуман финалда Путин кимга мухлислик қилгани жуда катта аҳмиятга эга эмас. Муҳими у жуда мулойимлик билан ўйинни кузатган ва баҳс якунлангач, ҳар иккала жамоанинг эчиниш хонасига кириб, табриклаганди,” деди Хорватия президенти.
Эслатиб ўтамиз, финалда французлар хорватлар устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Таъкидлаш жоизки, ўйинни Россия, Франция ва Хорватия давлат раҳбарлари биргаликда кузатиб боришган эди.