Иброҳимович Салоҳнинг голи Пушкаш совринига муносиб эмаслигини айтди.
У Ференц Пушкаш номидаги совринни “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳдан кўра муносиброқ номзод олиши маъқулроқ бўлишини таъкидлади.
Расмий Twitter’да маълум қилинишича, Иброҳимович “Салоҳнинг голини мавсум якунларига кўра энг яхши, деб ҳисоблайсизми?” деган саволга қуйидагича жавоб берган:
“Йўқ. Менимча, Криштиану ажойиб гол урган эди. Даъвогарларни кўрганим йўқ. Чунки номзодлар сирасига киритилмаган бўлсам, менга бунинг қизиғи йўқ. Аммо “Лос-Анжелес” клуби билан ўйиндаги ёки фаолиятимдаги 500-голим рўйхатга киритилиши керак эди. Кўрамиз, балки келаси йил бу амалга ошиб қолар”.
Маълумот учун, швециялик футболчи 2013 йилда Пушкаш номидаги совринга лойиқ кўрилган. Унинг Англия дарвозасига Швеция таркибида киритган голи энг яхши ден эътироф этилган эди