Хоразмга ташриф доирасида Президент “Ичан-қалъа” мажмуасига ташриф буюрди.
Бугунги кунда Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” музей қўриқхонаси ҳудудидаги “Паҳлавон Маҳмуд” мажмуасида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.
Президент мазкур мажмуада олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу ҳудудда бўлди. Қуръон тиловат қилинди. Илгари бу жойлар ташландиқ масканга айланиб қолгани, бу ерлар инсонга руҳий қувват бериши ҳақида айтиб ўтди.
Давлат раҳбари Шерғозихон мадрасасини кўздан кечириб, масканда таълим олган алломалар шарафига ташкил қилинган музей фаолияти билан танишди.