...
МЕНЮ
ONLINE TV

МАК Президентнинг АҚШга ташрифида ижарага берилган самолёт учун Усмоновга миннатдорлик билдирди


17:48, 14.10.2017 Жамият
 9 248

АҚШга учиш учун GlobalJet оператори томонидан таклиф қилинган Airbus 340 M-IABU самолёти танланган.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати топшириғига биноан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига узоқ масофага парвозларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий самолёти сифатида фойдаланиш учун ижара шарти билан бир қанча авиакомапаниялар ўртасида саралаш ўтказилган эди.
 
Қулайликлар, хавфсизлик ва техник тайёргарлик юзасидан GlobalJet оператори томонидан таклиф қилинган Airbus 340 M-IABU самолёти танланган эди.
 
МАК бозор нархлари асосида самолёт эгаси бўлган Klaret Aviation Limited шартнома имзолаган.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Ўзбекистон ҳукумати номидан Алишер Бурхонович Усмоновга Airbus 340 M-IABU самолётини юқоридаги шартномага асосан қисқа муддатларда ижарага беришга розилик бергани учун миннатдорлик билдирган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар