...
МЕНЮ
ONLINE TV

Баҳодир Аҳмедов: “Ўзбекистонда футбол ва футзалга бўлган эътибор ошиб бормоқда”


17:45, 14.10.2017 Спорт
 2 108

Бугун, 14 октябрь куни футзал бўйича “А” гуруҳи вакилларининг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15–17 октябрь кунлари Эроннинг Табриз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи беллашувлари бўлиб ўтади.
 
Ўзбекистон футзал терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун гуруҳда Қирғизистон, Туркманистон ва Непал билан куч синашади.
 
Бугун, 14 октябрь куни “А” гуруҳи вакилларининг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва футзалчи Даврон Абдураҳмонов қатнашди. 
 
“Осиё чемпионатига саралаш босқичи формати олдингиларидан фарқ қилади. Авваллари Осиё чемпионатида 1–4 ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри ОЧ финал босқичига йўл оларди.
 
Ҳозир эса барча жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда финал йўлланмаси учун курашади ва бу ўзига яраша рақобатни кучайтиради. Терма жамоанинг тайёргарлиги яхши ўтди ва биз бўлажак ўйинларига тайёрмиз.
 

 
Ўзбекистонда футбол ва футзалга бўлган эътибор ошиб бормоқда ва шунинг эвазига ушбу спорт тури ривожланмоқда. Осиё қитъасидаги барча жамоаларда ўзига яраша тактика мавжуд бўлиб, улар орасида кучсизлари йўқ”, деди Баҳодир Аҳмедов. 
 
Шундан сўнг, Непал, Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоалари бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
Ракеш Шреста (Непал): “Саралаш босқичига тайёр бўлиб келдик. Бу ердаги жамоалар катта тажрибага эга, аммо биз Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун Эронга келганмиз. Ҳар бир ўйинда бор кучимизни берамиз”.
 

 
Амиржон Муканов (Қирғизистон): “Бизнинг жамоа янгидан шаклланмоқда, яъни, авлодлар алмашинуви амалга ошмоқда. Тажрибали ва маҳоратли футзалчиларнинг ёши ўтгани сайин уларнинг ўрнини ёшлар эгалламоқда.
 
Шу сабабдан Осиёда ўз ўрнимизни бироз йўқотдим. Аммо сабрли бўлишимиз ва ёшлар кучини синовдан ўтказишимиз зарур. Муваффақиятсизлик сабабларини таҳлил қилиб, яқин 3 йил учун режа тузиб қўйганмиз. Барчаси ўз изига тушади, деган умиддаман”.
 
Ёқуб Овезов (Туркманистон): “Эронга биринчи келишимиз эмас. Бу ерда терма жамоа билан ўқув машғулоларида қатнашганмиз. Жамоамиз асосан 23–25 ёшли футзалчилардан иборат. Умид қиламанки, саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, ОЧ финал босқичига йўл оламиз”.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ саралаш босқичидаги иштирокини эргата, 15 октябрь куни Непал термасига қарши бошлайди.
 
Шунингдек, бугун 14 октябрь куни тонгда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эронга етиб боргани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!