Кеча, 29 январь куни Миллий Олимпия қўмитасида футзалчиларни кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Кеча, 29 январь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида футзал терма жамоаси аъзоларини мусобақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси президенти-Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов футзалчиларга Осиё чемпионатида зафар ёр бўлишини тилади.
Футзалчилар кеча, 29 январь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Хитой Тайпейига учиб кетишди.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳида Жанубий Корея, Япония, Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Гуруҳдаги ўйинлар тақвими билан танишинг:
1 февраль соат 13:30 Ўзбекистон – Жанубий Корея
3 февраль соат 13:30 Тожикистон – Ўзбекистон
5 февраль соат 13:30 Ўзбекистон - Япония
Маълумот учун, ўйинларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.