...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистонга қарши ўйнайди


12:32, 16.10.2017 Спорт
 2 163

Кеча футзалчилар саралаш босқичини ажойиб старт билан бошлашганди.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи 2-турини бугун, 16 октябрь куни Туркманистон термасига қарши ўтказади.
 
Мазкур учрашув маҳаллий вақт билан 16:30да (Тошкент вақти билан 18:00) бошланади. Бу ўйиндан аввал эса Қирғизистон ва Непал термалари ўзаро баҳс олиб боришади.
 
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кеча, 15 октябрь куни Непалга қарши куч синашиб, 14:1 ҳисобида зафар қучишди.
 
Қирғизистон эса иродали тарзда Туркманистон устидан ғалаба қозонди. 1-турдан кейин гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган.
 

 
Шунингдек, кечаги баҳсдан сўнг Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
 
“Беллашувда йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. Непал терма жамоаси биз кутгандек кучли бўлиб чиқмади. Шунга қарамай, камчиликлар ҳам кузатилди. Албатта, хатолар устида ишлаб, уларни бартараф қиламиз.
 
Олдимизда Туркманистон ва Қирғизистонга қашри иккита муҳим учрашув турибди. Умид қиламанки, таркибда йўқотишларсиз барча ўйинларда муваффақиятга эришамиз”, деди Баҳодир Аҳмедов.
 
16 октябрь, душанба
 
15:30  Непал–Қирғизистон
18:00  Туркманистон–Ўзбекистон
 
17 октябрь, сешанба
 
15:30  Ўзбекистон–Қирғизистон
18:00  Туркманистон–Непал
 
Изоҳ: учрашувлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган
 
Маълумот учун, гуруҳда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади.
 
Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон футзал терма жамоаси Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!