...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футзалчилардан саралаш босқичида ажойиб старт!


20:41, 15.10.2017 Спорт
 2 064

Голларга бой бўлган ўйинда Дилшод Раҳматов хетт-рик муаллифига айланди.

Бугун, 15 октябрь куни Эроннинг Табриз шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари старт олди.
 
Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “А” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон термаси ОЧ саралашидаги иштирокини Непалга қарши ўтказди.
 
Ўйин давомида катта устунликка эга бўлган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари якунда 14:1 ҳисобида зафар қучиб, саралашни йирик ғалаба билан бошладилар.
 
Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи, 1-тур
15 октябрь, якшанба
 
Ўзбекистон – Непал 14:1
 
Голлар: Дилшод Раҳматов (1, 8, 22), Фарҳод Абдумавлонов (2), Даврон Чориев (3, 24), Даврон Абдураҳмонов (5), Артур Юнусов (13, 13), Анасхон Раҳматов (26), Ҳусниддин Нишонов (33), Саураб Магар (35 – автогол) Дилмурод Шавкатов (39, 39) – Сураж Раут (22)
 
Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
 
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов, Даврон Абдураҳмонов, Акмал Ҳарзатқулов, Ҳусниддин Нишонов.
 
Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги турни эртага, 16 октябрь куни Туркманистон футзалчиларига қарши ўтказади. Қуйида қолган ўйинлар анонси билан танишинг:
 
16 октябрь, душанба
 
15:30  Непал – Қирғизистон
18:00  Туркманистон – Ўзбекистон
 
17 октябрь, сешанба
 
15:30  Ўзбекистон – Қирғизистон
18:00  Туркманистон – Непал
 
Изоҳ: Учрашувлар соати Тошкент вақти билан кўрсатилган
 
Маълумот учун, гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади.
 
Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади.
 
Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон футзал терма жамоаси Непал ОЧ саралаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!