...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳалокат! Непалда самолёт қулади


16:25, 12.03.2018 Олам
 3 085

Бангладешдан учган самолёт Катманду яқинида ҳалокатга учради.

Бугун, 12 март куни Непал пойтахти Катманду аэропортига қўнишга тайёрланаётган Бангладеш самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган. Бортдаги 17 киши қутқариб қолинган. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Катманду аэропорти вакили Бирендра Прасад Шреста Бангладеш пойтахти Даккадан келаётган самолётдаги қолган йўловчиларнинг аҳволига ойдинлик киритмади. Унинг маълум қилишича, ҳозирда аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилган.  


 
Самолёт йўловчи ташувчи US-Bangla авиакомпаниясига тегишли бўлгани айтилмоқда.
 
Тоғли Непал авиаҳалокатлар билан тилга тушган. Бу ҳудудда кичик самолётлар тез-тез маҳаллий учиш йўлакларида муаммоларга дуч келишади.
 
Ҳалокатга учраган самолёт “эгаси” ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган бўлиб, парвозларда Bombardier Inc ва Boeing самолётларидан фойдаланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Непал Авиаҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!