...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Непал Президентига таъзия мактубини йўллади


11:15, 14.03.2018 Жамият
 1 926

Ҳалокат натижасида 49 киши вафот этган, 22 киши оғир жароҳатланган.

12 март куни Бангладешнинг “USA-Bangla” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти Непал пойтахтидаги Катманду аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учраган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Катмандуда ҳалокатга юз тутган самолётда кўплаб йўловчиларнинг вафот этиши муносабати билан  Непал Федератив Демократик Республикаси Президенти Бидхья Деви Бхандарига чуқур таъзия изҳор этди.
 
Маълумот учун, самолёт Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридан парвозни амалга оширган ва унинг бортида 67 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган.
 
Самолётда 33 киши Непал, 32 нафари Бангладеш, биттаси Хитой ва яна бири Мальдив давлати фуқаролари бўлган.
 
Ҳалокат натижасида 49 киши вафот этган, 22 киши оғир жароҳатланган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидга ҳам мактуб йўллаб, таъзия билдирган эди.

Теглар:Непал Бангладеш Самолёт ҳалокати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар