1971 йилда Шарқий Покистон мақоми тугатилган эди.
Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамид ва Бош вазир Шайх Ҳасина Вазедни Бангладеш мустақиллиги куни билан муборакбод этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумот ўрнида, ушбу давлат 1971 йилда Ғарбий Покистон билан иқтисодий ва сиёсий зиддиятлар сабаб ўзининг Шарқий Покистон мақомини тугатиб, мустақил Бангладеш мамлакатини эълон қилди. Бу воқеа 26 март санасида юз бергани боис Бангладешда бу кун миллий байрам сифатида нишонланади.

Икром Раҳмон