...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испаниянинг Каталониясида йирик намойишлар бошланди


13:26, 26.03.2018 Олам
 2 302

Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Аввалроқ, Испаниянинг Каталония мухторияти собиқ раҳбари Карлес Пучдемон полиция томонидан Германия чегарасида ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Кеча, 25 март куни Каталонияда Пучдемоннинг ҳибсга олинишига қарши норозилик намойишлари бошланди.
 
Норозилик митингида минглаб одамлар иштирок этди ва Каталония кўчаларига собиқ раҳбарларини ҳимоя қилиб, баннерлар билан чиқишди.
 
Намойишлар бошлангач, дарҳол полиция вазиятни назорат қилиш учун етиб келган. Тўрт соат давомида намойишчилар полицияга қаршилик қилишган. Натижада полиция 9 нафар тартибни бузган фуқарони ҳибсга олишга мажбур бўлган.
 
Шундан кейин норозиликлар кучайиб кета бошлади ва намойиш Каталониянинг Таррагона ҳамда Жирона шаҳарларига ҳам тарқалди.
 
Вазиятни назорат қилишга уринган полиция ва намойишчилар ўртасида турли қарама-қаршиликлар кузатилган. Оқибатда, 92 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Улардан 23 нафари полиция ходими экани айтилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Каталонияда бугун ҳам намойишлар кузатилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Каталония Пучдемон намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!