Россия ФВВ бинода қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Аввалроқ, Россиянинг Кемерова вилояти маркази бўлган Кемерова шаҳридаги “Зимняя вишня” савдо мажмуасида келиб чиққан ёнғин оқибатида 48 киши ҳалок бўлгани ва 50 нафар одам оғир жароҳат олгани ҳақида хабар қилган эдик.
Охирги маълумотларга кўра, бино ичидаги икки кинотеатр ҳам ёниб кетган. Энг даҳшатлиси бу кинотеатрларда болалар бўлган.
Шу боис ҳам Россия ФВВ охирги маълумотларда ҳалок бўлганларнинг янгиланган сонини 53 киши деб эълон қилди.
Ҳозирча ёнғинга сабаб бинодаги электр кабелларининг нотўғри уланиши оқибатидаги қисқа туташиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кемеровадаги бизнес-марказда содир бўлган ёнғин қурбонларига вилоят губернатори бир миллион рубль ёрдам пули берилишини маълум қилган эди.
Ҳозирда ёнғин ўчирилгани эълон қилинди, бироқ ҳали қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Икром Раҳмон