...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлган аёл отиб ўлдирилди


17:26, 27.09.2018 Олам
 15 202

Аёл супермаркет яқинида автомобилга чиқаётган пайт номаьлум шахс унга қарата ўқ отади.

Ироқнинг Басра шаҳрида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлган аёл отиб ўлдирилди.
 
Суад аль-Али исмли аёл супермаркет яқинида автомобилга чиқаётган пайт номаьлум шахс унга қарата ўқ отади.
 
Унинг ёнидаги эркак киши яраланган. Унинг Суад ал-Али эри эканлиги айтилмоқда.
 
“Инсон ҳуқуқлари учун ал-Ваад ал-Алями” ташкилоти раҳбари бўлган Суад ал-Али Басрадаги намойишчиларни қўллаб-қувватлаган.
 
Маьлумот учун, 2 миллиондан кўпроқ аҳолига эга Басра шаҳрида охирги ойларда кўплаб намойишлар кузатилмоқда. Одамларнинг намойиш ўтказишидан сабаб ишсизлик, электр токи ва тоза ичимлик суви етишмаслиги.
 
Ҳозирда 1000 га яқин одам норозилик билдириб, кўчаларга чиққан.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Ироқ намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!