...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Басрадан дипломатларини чақириб олади


11:06, 29.09.2018 Олам
 2 311

АҚШ-Эрон зиддияти тобора чуқурлашиб бормоқда.

Кеча, 28 сентябрь куни АҚШ Ироқнинг Басра шаҳрида жойлашган консуллигини ёпишини маълум қилди. АҚШ Эрон ва уни қўллаб-қувватловчи жангарилардан бўладиган хавф сабабли бу қарорга келди.
 
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ўтган ҳафта Басра шаҳрига отилган ракеталар давлат консуллигига қаратилганини айтган. Лекин консулликка ҳеч қандай зарар етмаган.
 
“Биз хавфсизлик нуқтаи-назаридан ўз дипломатларимизни чақириб олдик. Лекин америкаликлар ва АҚШ дипломатларига бўлган ҳар қандай ҳужум бўлса, Эронни айбдор деб биламиз. Ва бундай воқеа юз берса, АҚШ зудлик билан ўз жавобини етказади”, дея таъкидлаган Помпео.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:АҚШ Дипломат Ироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!