...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда сиёсатчилар тайёрлаш қайта тикланади


10:43, 31.01.2019 Жамият
 2 613

2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари белгиланди.

Янги ўқув йилидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши очилади.
 
Бу ҳақда “Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
 
Унга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари қуйидагича белгиланди:
 
- “Сиёсатшунослик” бакалавриат йўналиши бўйича 20 та (5 та грант);
- “Амалий сиёсатшунослик” магистратура йўналиши бўйича 10 та (2 та грант);
- “Сиёсий фанлар” таянч докторантура йўналиши учун 4 та, докторантурада 2 та.
 
Қарорга мувофиқ университетда “Сиёсатшунослик” кафедраси тузилди.
 
Кафедра фаолиятининг асосий йўналиши сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТМларида сиёсатшунослик йўналиши бўйича факультет ва кафедралар 2013 йилда тугатилган эди.
 

Теглар:Сиёсатшунослик Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар