Мазкур ҳолат бўйича Юнусобод туман прокуратурасида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 январь куни соат 07:50 ларда Юнусобод тумани, 12-даҳасида жойлашган пиёдалар йўлагидаги дарахт устунига Ш.М.нинг мурдаси арқонга осилган ҳолатда топилган.
Воқеа жойига етиб келган тезкор-тергов гуруҳи ходимлари томонидан мурда кўздан кечирилганда, унинг танасида бирор-бир ташки тан жароҳати излари топилмаган.
Судга оид тиббий экспертизасининг 15 январдаги 60-сонли дастлабки хулосасига кўра, Ш.М.нинг ўлими “бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилишидан келиб чиққан механик асфиксия. Бўйнида странгуляцион эгат” натижасида юзага келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Юнусобод туман прокуратурасида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширувнинг бориши Бош прокуратура томонидан алохида назоратга олинган.