Ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш тўғрисидаги аризалар фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
Мазкур қарорга биноан 2019 йил 1 мартдан қуйидагиларнинг таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади ва нострификация қилинади:
- Ўзбекистонда алоҳида бўлинмалари бўлган хорижий таълим муассасаларида ўқиган фуқароларнинг;
- халқаро рейтингда биринчи 1000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида ўқиган фуқароларнинг;
- вазирлик ва идораларининг йўлланмалари асосида хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган фуқароларнинг;
- 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқароларнинг;
- Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг тўлақонли аъзолари – ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган фуқароларнинг;
- Америка Қўшма Штатлари, Австралия Иттифоқи, Исроил Давлати, Канада, Сингапур Республикаси, Корея Республикаси, Япония давлатларида таълим олган фуқароларнинг;
- вазирлик ва идоралар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан хорижда таълим олган фуқароларнинг;
- шунингдек, халқаро шартномалар, Президент ва Ҳукуматнинг қарорларида назарда тутилган ҳолларда.
Ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш тўғрисидаги аризалар фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.