...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат тест маркази нострификациялаш ҳақидаги қарор юзасидан ахборот берди


18:04, 15.04.2017 Жамият
 8 110

Давлат тест маркази мазкур қарорга бир қатор аниқликлар киритиб, жорий этилган янги қоидалар ҳамда нострификациялаш амалга оширилганда расмийлаштириб бериладиган гувоҳномаларнинг давлат намунасини тасдиқлади.

Жорий йил 3 апрель куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, энди бир неча ҳолатларда ҳужжатларни нострификациялаш махсус синовларсиз, тўғридан-тўғри амалга оширилиши ҳақида хабар берган эдик.

Давлат тест маркази мазкур қарорга бир қатор аниқликлар киритиб, жорий этилган янги қоидалар ҳамда нострификациялаш амалга оширилганда расмийлаштириб бериладиган гувоҳномаларнинг давлат намунасини тасдиқлади.

Қайд этилишича, Қарор билан Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг энг муҳимларидан бири хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириладиган ҳолатлар кенгайтирилди. Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилиши қўшимча сифатида киритилди, дейилади ДТМ Ахборот хизмати хабарида.

Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг хорижий давлатларнинг илғор ва дунёда тан олинган таълим муассасаларида билим олишларини рағбатлантириш учун халқаро тан олинган ташкилотларнинг (ARWU -  The Academic Ranking of World Universities, THE - Times Higher Education,  QS - Quacquarelli Symonds) олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига кирган олий таълим муассасалари таркиби Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест марказининг 2017 йил 12 апрелдаги қўшма қарори билан тасдиқланди.

Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан яна бири, ариза берувчининг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги таълим ҳужжатини махсус экспертиза натижасида салбий хулоса билан нострификациялаш рад этиладиган ҳолатларга аниқлик киритилди. Хусусан, муайян (ижтимоий соҳа, педагогика, тарих ва ҳуқуқ) таълим йўналишларининг хусусиятидан келиб чиқиб, ўзлаштирилган ўқув фанлари ҳажми ва дарс соатлари миқдори Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув режанинг 55 фоизидан кам қисмини ташкил қилса, эксперт комиссияси томонидан салбий хулоса бериш мумкинлиги ва нострификациялаш рад этилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, экспертиза натижасида махсус синовларни белгилаш амалиётига аниқлик киритилди ҳамда айрим соҳаларнинг ҳусусиятларидан келиб чиқиб, шу вақтга қадар эксперт комиссиялари томонидан махсус синов сифатида белгилаб келинган “Ўзбекистон тарихи” фани ўрнига мутахассисликка оид фанлардан махсус синовлар белгилаш амалиёти жорий этилди. Хусусан, махсус синовлар ариза берувчининг диплом иловасида мавжуд бўлган 3 тадан кўп бўлмаган мутахассислик фанлари бўйича, ҳуқуқ ва педагогика йўналишларида эса қўшимча равишда тарих ва ижтимоий фанлардан ўтказилиши белгиланди.

Аксарият мамлакатларда 11 ёки 12 йиллик ўрта таълим мавжуд бўлиб, ўрта таълим тури республикамизнинг амалдаги қонунчилигида бўлмагани, аммо 12 йиллик мажбурий таълим жорий қилингани сабабли, хорижий давлатларнинг ўрта таълим муассасаларида 10, 11, 12 ва ундан юқори синфларда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари таълим олганлик тўғрисидаги баҳолар табели (маълумотнома) ёки шаҳодатномага асосан тан олиш ва нострификациялаш, хорижий давлатларнинг умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, хорижий давлатларнинг тўлиқ ўрта (тўлиқсиз ўрта, ўрта) маълумот тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган Комиссиялар томонидан амалга ошириш амалиёти киритилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан хорижий давлатларнинг ўрта таълим муассасаларида 10, 11, 12 ва ундан юқори синфларда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари таълим олганлик тўғрисидаги баҳолар табели (маълумотнома) ёки шаҳодатномага асосан тан олинади ва нострификациялаш бўйича тегишли хулоса қабул қилинади. Бунда 10 ва 11-синф битирувчисининг маълумот тўғрисидаги ҳужжатлари тегишли равишда академик лицейнинг 1 ва 2-босқичини тугатганига ҳамда 12 ва ундан юқори синф битирувчисининг ҳужжатлари ўрта махсус маълумотга тенглаштирилади.

Алоҳида қайд этиш керакки, Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги таълим ҳужжатларини тан олиш ва нострификациялаш амалга оширилганда нострификация гувоҳномалари расмийлаштириб берилган. Шу вақтга қадар мазкур гувоҳномаларнинг давлат намунаси тасдиқланмагани сабабли, амалиётда айрим фирибгарлар томонидан сохталаштириш ҳолатлари учраб келган.

Мазкур қарор билан киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олинганда ва нострификациялаш амалга оширилганда расмийлаштириб бериладиган гувоҳномаларнинг давлат намунаси тасдиқланди. Ушбу давлат намунасидаги гувоҳномалар махсус ҳимояланган бланкларда “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланиши белгилаб қўйилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Давлат тест маркази нострификация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Индира
21:40 18.08.2017

Ассалому алйкум мен козокистонда казахский росийский университет бошлангич факултетини тугатдим илтимос этинг настрификация килса боладими.


Quanishbay Seytmuratov
00:10 17.04.2017

X.A. Yassavi nomidagi xaliklar aro Kozok-Turk universiteini ixtisodchi mutaxasisligini tamomladim bu universitet diplomi tugridan tugri kilinami iltimos biladiganlar bulsa yozing



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар