Мазкур лойиҳа билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.
Таъкидланишича, мазкур лойиҳа билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.
Лойиҳага кўра, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш олий таълим бўйича бевосита Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.