Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшма қарорига асосан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган таълим муассасаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Рўйхат 3 та йирик халқаро рейтинглар асосида ишлаб чиқилган.
ТИМE рейтинг бўйича 500 талик
АРWУ рейтинг бўйича 500 талик
ҚС рейтинг бўйича 500 талик
Рўйхатдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олган фуқароларнинг дипломлари “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра махсус синовларсиз нострификация қилинади. Нострификация қилиш учун фақатгина дипломнинг ҳақиқийлиги текширилади.
Ҳозирда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, нострификациянинг амалдаги тартибини такомиллаштириш бўйича иш олиб бормоқда. Бундан ташқари ҳужжатларни онлайн топшириш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.