...
МЕНЮ
ONLINE TV

29 ёшли Умид Японияда докторлик даражасига эришди


16:05, 16.09.2017 Жамият
 4 809

Умид Маҳмудов Ҳосеи университетида Doctor of science даражасини қўлга киритди.

Умиджон Маҳмудов Тошкент давлат шарқшунослик университетида халқаро муносабатлар мутахассислигини тамомлаб, магистратурани Японияда ўқиди.
 
Бугун, 16 сентябрь Умид ва унинг оила аъзолари учун қувончли кун. Сабаби у Япониянинг Ҳосеи университетининг “сиёсатшунослик фанлари доктори” (Doctor of science) илмий унвони билан тақдирланди.
 
Илмий даража ҳимояси 26 июнь куни бўлиб ўтган бўлсада, бугун, 16 сентябрь куни тақдирлаш маросими ташкил этилди.
 
Умид “Совуқ урушдан кейин Япониянинг Марказий Осиёдаги сиёсати ва стратегияси. “Евроосиё дипломатияси”дан “Марказий Осиё+Япония” ҳамкорлик шаклига ўтишнинг сиёсий жиҳатлари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
 
Умиднинг айтишича, бу унинг илмий фаолиятидаги улкан муваффақиятдир. Умид яқиндан кўмак берган ота-онаси, оиласи ҳамда барча яқинларига ўз миннатдорчилигини билдирган.
 
Мазкур илмий даража — истиқболдаги фаолиятининг асоси сифатида қабул қилишини ва янги чўққиларни забт қилишга астойидил ҳаракат қилишини айтиб ўтди.
 
Умид япон тилини, шартли равишда, японлардан ҳам яхшироқ билишини таълим жараёнида исботлаган.
 
Ёш олим Ўзбекистон–Япония ҳамкорлигидаги илмий салоҳият юксалишига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшишига ишониб қоламиз.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Япония Сиёсатшунослик фанлари доктори Умиджон Маҳмудов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

nodira
23:28 16.09.2017

nimaga endi aynan shu inson haqida yozildi , olgan unvoni haqida ? Uzbek yoshlari kupku boshqa davlatarda shunaqa unvon olganlar. Tushunmadim



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар