Ушбу қонун бўйича Россия президенти Владимир Путин август ойи охирида халққа мурожаат билан чиққанди.
Аслида Россия Парламентининг қуйи палатаси ушбу қонунни июль ойида биринчи ўқишдаёқ қабул қилган. Бироқ Вазирлар Маҳкамаси таклиф қилган пенсия ёши – эркаклар учун 65 ёш ва аёллар учун 63 ёш жамиятнинг негатив реакциясига сабаб бўлди.
Шундан сўнг Россия президенти Владимир Путин август ойи охирида халққа мурожаат билан чиққанди. У ўз мурожаатида пенсия ёши аёллар учун 60 ёш бўлишини таъкидлаганди.
Путин киритган ўзгартишлар депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган. Кейинроқ қуйи палата депутатлари иккинчи бор қонун лойиҳасини қабул қилишга овоз берди. Уни 385 депутатнинг бари бир овоздан қўллаб-қувватлаган.